АсосийJamiyat

92 ёшли Мария ая машҳур "Катюша" қўшиғини куйлаб берди

'92 ёшли Мария ая машҳур "Катюша" қўшиғини куйлаб берди'ning rasmi

Қорақалпогıистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова Муйноқ туманида истиқомат қилувчи, 92 ёшли фронт орти фахрийси Мария Сергеевнанинг хонадонида бўлишди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.

13 ёшидан меҳнат қилишга жалб қилинган Мария Сергеевнанинг меҳнат стажи 62 йилни ташкил қилади. У ўз фаолияти давомида Муйноқ консерва заводида ҳисобчи, иқтисодчи ва бошқа лавозимларда тинимсиз меҳнат қилиб, турмуш ўртоғи билан бирга икки нафар фарзандни тарбиялаб вояга этказди.

Фронт орти фахрийси бугунги тинч ва обод, бахтли замонимизга шукроналик туйғусини билдирди ва меҳмонларга уруш давридаги машҳур “Катюша" қўшиғини куйлаб берди.

    Бошқа янгиликлар