АсосийJamiyat

Яна бир давлат корхонаси ишчиларига Тошкент пропискаси берилади

'Яна бир давлат корхонаси ишчиларига Тошкент пропискаси берилади'ning rasmi

Ҳукуматнинг 2018 йил 3 майдаги қарори билан Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди.

Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабарига кўра, эндиликда рўйхатга “Ўзагросаноатхолдинг” акциядорлик жамияти ҳам қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган бўлиб ҳозирги кунда унга жами 63 та давлат органлари ва ташкилотлари киритилган.

    Бошқа янгиликлар