АсосийJamiyat

Чемпионнинг онаси кутубхона очди

'Чемпионнинг онаси кутубхона очди'ning rasmi

Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони, кўп карра ёзги Олимпиада ўйинлари совриндори Ришод Собировнинг онаси Гулнора Раҳматова ўзи яшаб турган Жондор туманидаги “Паҳлавон” маҳалласида кутубхона очди.

"Гулнора опанинг бу ташаббуси биз учун айни муддао бўлди. Ҳудудимизда 2,5 мингдан зиёд аҳоли яшайди.Уларнинг салкам минг нафарини вояга етмаган ёшлар ташкил этади. Улар кутубхонага келиб, ўзларини қизиқтирган китобларни мутолаа қилишаяпти", — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шуҳрат Жўрақулов.

"Халқ сўзи" нашри берган хабарга кўра, мингдан зиёд китоб фондига эга бу маскандан янги чоп қилинган адабиётларни сотиб олиш имконияти ҳам яратилган.

    Бошқа янгиликлар