Бугун ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Ҳамюртимизга ушбу жангда хитойлик Жиминг Ванг рақиблик қилди. 10 раунд давом этган жанг якунига кўра, Шоҳжаҳон 100:90, 99:91, 100:90 ҳисобларида ғалаба қозонди ва WBA International камари соҳибига айланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон бунгача профессионал рингда 12та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида нокаут
эвазига ғалаба қозонган эди. Бугунги ғалаба боксчимиз учун фаолиятидаги 13-жанг бўлди.






