Хабарингиз бор, Тошкент марказидаги “Истиқлол” санъат саройи ва “Бунёдкор” метро бекатига “Халқлар дўстлиги” номи қайтарилиши ҳақида хабар берган эдик.
Халқаро пресс-клуб хабарига кўра, ундан ташқари санъат саройи олдидаги майдонда 60 метр баландликда 6х9 метр бўлган Ўзбекистон байроғи ўрнатилади.
Шунингдек, санъат саройи олдидаги майдон кўкламзорлаштирилиб, аҳоли дам олиши учун қулай шароитлар яратилиши айтиб ўтилган.











