АсосийDunyo

Ҳайдовчи автобусни тор кўчада моҳирона бошқарди (Видео)

'Ҳайдовчи автобусни тор кўчада моҳирона бошқарди (Видео)'ning rasmi

Швейцариялик ҳайдовчи Кристиан Гриз (Christian Grize) Италиянинг Триора қишлоғи тор кўчаларида улкан автобусни моҳирона бошқарганлиги билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Ҳайдовчининг айтишича, ҳамкасблари аллақачон буни уддалашгани ҳақида уни ишонтиришга ҳаракат қилишган. У бошқарган сайёҳлар автобуси улканлиги туфайли кўчага аранг сиққан. Барча тор ва хавфли кўчалар ортда қолганини кўрган сайёҳлар Кристианни қарсаклар билан олқишлашди.

Мазкур воқеа акс видеони Facebook ижтимоий тармоғида 1,3 миллион киши томоша қилган, 17 минг нафар фойдаланувчи эса уни дўстлари билан бўлишган.


Бошқа янгиликлар