АсосийMadaniyat

Ражаб Адашев набирасининг никоҳ тўйини ҳамда наҳорги ошни ихчам ўтказганини маълум қилди

'Ражаб Адашев набирасининг никоҳ тўйини ҳамда наҳорги ошни ихчам ўтказганини маълум қилди'ning rasmi

Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев набирасини никоҳ тўйини ҳам, наҳорги ошни ҳам анча ихчам ўтказганини маълум қилди. Бу ҳақда актёр «Суғдиёна» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Актёр суҳбат давомида «Суғдиёна» газетаси мухбирининг «набира куёв билан суҳбатлашдингизми», деган саволига ҳам жавоб берган.

Набирам Фарзонани турмушга бердик. Иллоҳим, бахтли бўлсин. У катта қизим Кимёхоннинг фарзанди. Набира куёвимиз бобоси ва амакилари билан келди. Ҳаммамиз биргаликда суҳбатлашдик. Дониёрхўжанинг ерга қараб, ҳар бир гапни ўйлаб гапириши менга маъқул бўлди. Спортнинг триатлон тури билан шуғулланаркан. Ёшлар бир-бирига манзур бўлгач, тўйни бошлаб юбордик. Наҳорги ошни ҳам, никоҳни ҳам анча ихчам ўтказдик.

    Бошқа янгиликлар