Хитойнинг Шэньси провинциясидаги Мичжи уездида жиноятчи 7 нафар мактаб ўқувчисини бўғизлади, 19 нафарини яралади, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Нашрнинг хабар беришича, болалар дарсларни тугатиб, мактабдан қайтаётган бўлишган. Жиноятчи қўлидаги пичоқ билан уларга ташланган. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Жиноятни 1990 йилда туғилган Чжао фамилияли эркак содир этганлиги аниқланди. Ҳозирча унинг бундай жиноятга қўл уришига нима сабаб бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.






