“Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” Давлат дастурини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра «Ёшлар – Ўзбекистон келажаги» Давлат дастурини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимлар қатнашди.
Давлат дастури бандлари секцияларга бўлинган ҳолда ишлаб чиқилмоқда.











