Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Auto China 2018 халқаро автомобиль кўргазмаси ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 14мамлакатидан етакчи компаниялар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Мазкур кўргазмада ,Volkswagen, Toyota, Nissan, Ford, BMW каби автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялар 1000 дан ортиқ модделарини намойиш этишмоқда. Уларнинг 105 таси янги модделлар бўлиб, илк бора кенг омма эътиборига тақдим этилди. Масалан BMWўзининг 14 таянги моделларини кўргазмага қўйган.
Бу ерда янги турдаги BMW iX3 тақдимоти ҳам ўтказилди. Дунё бозорига маҳсулотларини чиқаришни истаган компаниялар учун кўргазма жуда яхши имконият бўлди. Мижозларга шу ернинг ўзида модель ҳақида маълумот берилиб, машина билан таништирилди.
Шунингдек, бу ерда автомобиль эҳтиёт қисмларини ҳам кўриш мумкин.Nyu-China International Exhibition марказий залида ташкил этилган ушбу кўргазмага бир миллиондан ортиқ меҳмон келиши кутилмоқда. Кўргазма давомида Lexus ва Toyota ҳам узоқ кутилган моделларини экспертлар ва меҳмонлар эътиборига ҳавола этишди. Auto China кўргазмаси 1990 йилдан буён ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. У 29 апрелга қадар давом этади.






