Ушбу ташкилотлар оилаларда зўравонлик қурбонларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда Америка андозалари асосида фаолият юритади.
Молдова Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлигининг маълумотларига кўра, оиладаги зўравонлик қурбонлари марказда турли мутахассислардан ижтимоий, юридик, психологик ва бошқа турдаги ёрдам олишлари мумкин.
Оилавий адлия марказлари Молдова Республикасида қабул қилинган Аёлларга нисбатан ва оилалардаги зўравонликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича 2018–2023 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияга мувофиқ ташкил этилмоқда.
Расмий статистика маълумотларига кўра, Молдовада 2017 йилда 762 аёл, шу жумладан, 59 нафари қиз бола ва 45 нафар 50 ёшдан ошган аёл зўравонлик қурбони бўлган.






