Мексиканинг Тамаулипас штати Сьюдад-Виктория шаҳридаги мактабда отишма содир бўлди. Ҳодисада беш нафар ўқувчи жабрланган.
Қайд этилишича, мактабда ким ўт очгани ҳали номаълум. Полиция томонидан воқеа жойи ўраб олинган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг январ ойида Мексиканинг Нуэво-Леон штати Монтеррей шаҳридаги коллежда ўқувчи ўқитувчиси ва синфдошларини ўққа тутган эди. Оқибатда уч киши оғир жароҳат олиб, муаллима ҳаётдан кўз юмади. Отишмани содир этган ўқувчи сўнг ўз жонига қасд қилган эди.






