Хитойлик аёл кутилмаганда бошига тушган кўппак туфайли ҳушини йўқотиб, касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Воқеа Гуанчжоу шаҳрида юз берган. Бинога кириб кетаётган икки аёлдан бирининг бошига кутилмаганда тепадан ит қулайди. Аёл ўша заҳоти ҳушини йўқотади. Кўппак эса воқеа жойидан “қуённи суради”.






