Хориж ОАВ Бойкўл соҳилидаги овлоқ овулда яшовчи 76 ёшли Любовь Мореходовага эътибор қаратишмоқда, деб ёзмоқда News.day.az нашри.
Кекса аёл тамаддун томон бориш ва мол-ҳолларини боқиш учун қўлбола конькида музлаган кўл узра 10 километр йўл босади.
Любовь бир ўзи ягайди, аммо ўзини ёлғиз сезмайди.
Кампирнинг хўжалигида бир неча қорамол, товуқлар, итлар ва мушуклар бор. У ёшлигида Иркутскда яшаб, муҳандис-технолог бўлиб ишлаган. Нафақага чиққач, турмуш ўртоғи билан она макони бўлмиш овулга кўчиб ўтади.
Эрининг вафотидан сўнг эса фарзандларининг қистовига қарамай, шаҳарга кўчиб ўтмайди.
Белидаги оғриқларни писанд этмай, Мореходова ҳар куни қорамолларини тепаликка ҳайдайди ва тепаликни айланиб ўтиш учун 1943 йили отаси арра ҳамда ёғочдан ясаб берган конькидан фойдаланади.
Мореходова икки марта туман “Супербувижон” танловида ғолиб бўлган. У тикиш-бичишга уста: ижод намуналари кўп бора кўргазмага қўйган.






