АсосийDunyo

ЖАР футбол мухлисларининг стадионда кўрсатган томошалари (Видео)

'ЖАР футбол мухлисларининг стадионда кўрсатган томошалари (Видео)'ning rasmi

Жанубий Африканинг Дурбан стадионида бўлиб ўтган мухлислар тўқнашуви оқибатида 18 киши жабрланди, дея хабар бермоқда News.day.az нашри.

Талотўп ЖАР кубогининг ярим финалида содир бўлди.

“Кайзер Чифс” жамоаси ўз майдонида “Фри Стейт Старс” жамоасига 0:2 ҳисобида ғалабани бой бергач, мағлуб жамоа мухлислари майдонга югуриб тушиб, стадион ходимларига ташланишди. Матчни суратга олган телеоператорлар ҳам калтакланди.

Полициячилар кўзни ачиштирувчи газ қўллабгина ғазабга минган мухлисларни тинчлантира олди.

Бошқа янгиликлар