АсосийJamiyat

Ҳарбий хизматчилар томонидан қарийб 70 та қабристон ободонлаштирилди

'Ҳарбий хизматчилар томонидан қарийб 70 та қабристон ободонлаштирилди'ning rasmi

Мудофаа вазирлиги қўшинларида 22 апрель якшанба куни республика ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолар, масжид ва қабристонларни ободонлаштиришдек эзгу ишларда беш мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

"Қуролли Кучлар ишчи хизматчилари томонидан Тошкент шаҳридаги “Боткина” номли қабристонда уюшқоқлик билан хашар ташкил этилди. Қабрлар атрофи, ариқ ва йўлаклар тозаланди. Панжараларни бўяш, дарахт ва деворларни оқлаш, пайвандлаш каби юмушлар бажарилди", - дейилган вазирлик матбуоти хизмати берган хабарда.

Бу каби тадбирлар шу куни Республикамизнинг чекка ҳудудларида ҳам давом этди. Тошкент шаҳрида 18 та, Жиззах, Самарқанд шаҳарларида 8 та, Сурҳондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятларида 20 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 16 та ҳамда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги 7 та қабристонлар хашар йўли билан обод этилди.

    Бошқа янгиликлар