Бугун “Нижневартовск-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Победа – одна на всех” (“Ғалаба – барча учун битта”) автокарвони Остонага етиб келди, деб хабар бермоқда "Зарафшон" нашри.
“Победа” русумидаги бешта автомобиль 17 апрелда Самарқанд томон йўл олганди. Улар 1 майда қадимий шаҳарга етиб келиши кутилмоқда.
Ушбу тадбир Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи Думаси қошидаги Ёшлар парламенти томонидан ташкиллаштирилган.

Машиналар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон шаҳарларидан ўтади.

Автокарвон, шунингдек, Тошкентда ҳам бўлади. Самарқандга етиб келгач, автомобилчилар яна Нижневартовскка қайтишади.






