АсосийJamiyat

Президент Маслаҳатчиси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди

'Президент Маслаҳатчиси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига раҳбар тайинланди.

Ушбу лавозимга 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири бўлган Турсинхон Худойберганов тайинланган. Турсинхон Худойберганов 2017 йил январь ойида Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига эса генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич тайинланди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, шу йилнинг 16 апрель куни полковник Арипов Комилжон Мирсаидович Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

    Бошқа янгиликлар