АсосийDunyo

“Аватар”нинг тўрт сиквели учун сценарийлар тайёр бўлди (Фото)

'“Аватар”нинг тўрт сиквели учун сценарийлар тайёр бўлди (Фото)'ning rasmi

“Аватар” (Avatar, 2009) фантастик кинолентасининг давоми бўлмиш тўрт фильмнинг сценарийси тайёр, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.


“Аватар 2” ва “Аватар 3” фильмларининг суратга олиш ишлари бошлаб юборилган. Бу ҳақда кинофраншизанинг режиссёри Жеймс Камерон журналистларга маълум қилди.

Камероннинг айтишича, суратга олиш ишлари 100 кундан бери давом этмоқда. “Аватар 2” ва “Аватар 3” 2020 ва 2021 йилларда, “Аватар 2” ва “Аватар 3” эса 2024 ва 2025 йилларда дунё катта экранларига чиқарилади.

Маълум бўлишича, фильмнинг келгуси фисмларида биринчи фильмдаги қаҳрамонларнинг оиласи ва фарзандларининг улғайиши ҳақида ҳикоя қилинади.


“Аватар” фильми кино тарихидаги энг кассабоп фильм ҳисобланади (2,7 млрд. доллар).

    Бошқа янгиликлар