Краснодар ўлкасидаги АЁҚШлардан бирида кучли портлаш юз берди, дея хабар қилмоқда Tvzvezda.ru нашри.
Эгасиз қолдирилган фура автомобили АЁҚШ ҳудудига ғилдираб келиб газ тўлдирилган цистернага урилади. Тўқнашувдан сўнг машина тўхтайди, 40 сонияча ҳеч нима содир бўлмайди. Кейин эса катта масштабдаги портлаш юз беради.
Портлашдан сўнг эса ёнғин содир бўлди. Қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар 200 квадрат метрни эгаллаган “тилсиз ёв”ни бартараф этишди. Жабр кўрганлар ёки ҳалок бўлганлар кузатилмади.






