Куба парламенти собиқ вице-президент Мигель Диас-Канель мамлакат президенти этиб сайлангани расман эълон қилинди. У ушбу лавозим учун ягона номзод эди, деб хабар берди Газета.ru нашри.
Кубанинг янги президенти Мигел Диас Канел илк баёнотида мамлакат иқтисодиётини модеренизация қилиш зарурлиги хақида нутқ сўзлади. У мамлакат ташқи сиёсатида ҳеч қандай муросага бормаслигини қайд этди. Бу ҳозирда АҚШ ва Куба ўртасидаги беқарор муносабатлар билан боғлиқ. 58 ёшли президент Кубани барча соҳада тенг ҳуқуқли, деб ҳисоблаган давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди. Илк президентлик нутқи давомида Диас Канел, Кастролар эволюцияси якунлангани ҳам таъкидлаган.
1959 йилдан буён Куба давлатига Кастролар оиласига мансуб шахслар раҳбарлик қилиб келган. Раул Кастро 2016 йилда акаси Фидел Кастронинг вафотидан сўнг мамлакат президентлиги лавозимини эгаллаган эди. Мигель Диас-Канель эса Кастроларга тегишли бўлмаган илк давлат раҳбаридир.
Собиқ давлат раҳбари Раул Кастронинг президент лавозимидан кетиши фақат рамзий характерга эга - у 2021 йилга қадар коммунистлар партияси раҳбари бўлиб қолаверади. Шунингдек, у давлат миқёсидаги йирик қарорларни қабул қилиш жараёнида ҳам иштирок этади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мамлакат президентини фуқаролар Миллий ассамблеяси - Куба парламентининг 605 нафар аъзоси сайлади.






