АсосийDunyo

Шаҳзода Гаррининг тўйига қизғин тайёргарлик кетмоқда

'Шаҳзода Гаррининг тўйига қизғин тайёргарлик кетмоқда'ning rasmi

Буюк Британияда қироллик оиласи вакили шаҳзода Гаррининг никох тўйига тайёргарлик ишлари қизғин тусга кирган. Тўй маросими 19 май куни бўлиб ўтади.

Шаҳзода Гарри ва унинг америкалик қаллиғи Меган Маркелнинг тўй маросими Винздор қасрида бўлиб ўтади. Пойтахт Лондондан 30 км узоқликда жойлашган тарихий Винздор қасрида хавфсизлик чоралари кўрилиши бошланди. Тўй маросимига 100 мингдан ортиқ меҳмон иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида сиёсатчилар, дипломатик корпус вакиллари, хорижий ташкилотлар аъзолари ва юқори мартабали мехмонлар бор. Шу сабабли нафақат бинода балки яқин орадаги барча ҳудудларда назорат ишлари бошланган. Шахарга кириб чиқиш, вокзаллар ва аэропортларда хам хавфсизлик юзасидан текширувлар бўлиб ўтмоқда.

“Биз нафақат тўйга келадиган меҳмонларни, балки шаҳримиз аҳолиси ва сайёҳлар хавфсизлиги учун хам керакли барча чораларни кўрмоқдамиз. Ҳар қандай шубҳали ҳолат эътиборимиздан четда қолмайди. Тўй куни эса шаҳарга кириб чиқувчи барча йўллар ёпилади”, деди полиция ходими Эндей Турнер.

Ҳозирда қаср бутунлай ўраб олинган бўлиб, яқин атрофга ҳам портловчи моддаларни аниқловчи қурилмалар ўрнатилган. Тўй куни Виндзор шаҳарчасига минглаб кузатув камералари ўрнатилади. Шунингдек, барча жойда зобитлар ва ҳарбийлар қўриқлаш ишларини олиб боришади. Қироллик оиласи сўнги вақтларда юз бераётган террорчилик ҳужумларидан хавотирда эканликларини билдиришган.

    Бошқа янгиликлар