21-28 апрель кунлари Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда "Оламспорт" нашри.
Бугун мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра спортчиларимиз Осиё чемпионатини қуйидаги спортчиларга қарши бошлайдилар:
-49 кг: Содирбек Камолмирзаев - Лу Чиа Хао (Хитой Тайпейи)
-52 кг: Самандар Холмуродов - Чол Хан Жин (Шимолий Корея)
-56 кг: Абдумалик Халоков - Энгтур Тенгжарал (Мўғулистон)
-60 кг: Рамазон Зиятов - Умар Куванчбек Уули (Қирғизистон)
-64 кг: Ҳалимбек Утегенов - Талгат Шаиген (Қозоғистон)
-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов - Ганг Тонг (Хитой)
-75 кг: Наво Тамазов - (Япония/Ҳиндистон спортчилари жанги ғолибига қарши)
-81 кг: Темур Мержанов - Ронак (Ҳиндистон)
-91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов - Ҳиммат Сингҳ (Ҳиндистон)
+91 кг: Жамшидбек Маҳамадалиев - Аҳмед Юсупов (Қирғизистон)
Жанглар эртага бошланади.







