АсосийJamiyat

Эко саёҳат: ёшлар 6 асрлик чинор дарахти, «Наволи» сой, осма кўприк ва шаршарада (фото)

'Эко саёҳат:  ёшлар 6 асрлик чинор дарахти, «Наволи» сой, осма кўприк ва шаршарада (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бўстонлиқ туман Кенгаши қошида "Ёшлар туризми маркази" ташкил этилган. Ушбу марказ томонидан соҳага қизиқувчи 80 нафар ёшлар иштирокида уларни ички туризм билан яқиндан таништириш, туманнинг туристик салоҳиятини намойиш этиш мақсадида «Биз билан саёҳат қил!» эко саёҳат лойиҳаси ташкил этилди.

Эко саёҳат иштирокчиларига туманнинг бетактор табиати, сўлим гўшалари, қадимий ёдгорликлари ҳақида маълумот берилди. Улар Хожикент қишлоғида жойлашган 6 асрлик чинор дарахти, антик даврдан қолган (ўрта палиолит) қадимий тоғ ён бағридаги ёзув ва расмлар, "Сижжак" қишлоғида жойлашган шифобахш «Наволи» сой, "Нанай" қишлоғидаги диққатга сазовор жой бўлмиш — осма кўприк ва шаршара, "Боғистон" қишлоғида жойлашган "Шайх Умар Вали Боғистоний" зиёратгоҳи бўйлаб саёҳат қилишди.

— Саёҳат ички туризм соҳасидаги билимларимизми оширди. Туманимиз ва юртимизнинг такрорланмас фаунаси бошқа ҳеч қаерда учрамаслиги менга ғурур бағишлади. Ватанимга бўлган муҳаббатим янада ошди, - деди саёҳат иштирокчиси Садулла Абдусалиев.

Саёҳат Бўстонлиқ ёшларида унутилмас таассурот қолдирди.

    Бошқа янгиликлар