АҚШда мамлакат тарихидаги энг фожиавий авиаҳалокатлардан бири юз берди, дея хабар берди Ren.tv нашри.
Нью-Йорк–Даллас рейси бўйича ҳавога кўтарилган “Боинг” самолётининг двигатели ҳаводаёқ портлаб кетди. Самолёт бортида қарийб 150 дан ортиқ киши бор эди.
“Боинг” ҳавога кўтарилгач, 20 дақиқадан ошмаёқ, двигателлардан бири ишдан чиқиб портлаган. Филадельфия узра учиб ўтаётган самолёт шаҳарга қўнишга мажбур бўлади.
Кейинроқ маълум бўлдики, самолётни аёл учувчи бошқараётган экан: Тэмми Шульц самолётни битта двигатель билан ҳам қўндиришга муваффақ бўлган.
Авиаҳалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 20 киши жабр кўрган.






