Йиртқич балиқ 34 ёшли эркакка ҳужум қилди, дея хабар қилмоқда News.day.az нашри.
Ресифи курортига оиласи билан келган Пабло де Мело сёрфингда учмоқчи бўлди. Саёз жойда шуғулланаётган Паблога бирдан наҳангбалиқ ҳужум қилди. Жабрланувчи қирғоққа олиб чиқилганда, у ҳали-ҳануз ҳушини йўқотмаган эди. Шифохонага ётқизилган Паблонинг ўнг оёғи кесиб ташланди.






