АсосийJamiyat

Олимлар пластмасса идишларни емирадиган мутант фермент яратди

'Олимлар пластмасса идишларни емирадиган мутант фермент яратди'ning rasmi

Тадқиқотчилар томонидан Япониядаги пластмасса идишлар чиқиндихоналаридан бирида пластик ейдиган қуртларни тадқиқ этиш жараёнида тасодифан ушбу мутант ферментлар кашф этилган.

У келажакда глобал пластик ифлосланиш инқирозини ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.

Мутант фермент пластмассани бир неча кун давомида парчалашни бошлайди. Одатда океанларда пластмассаларнинг емирилишига бир неча асрдан кўпроқ вақт кетади. Тадқиқотчилар мутант ферментларнинг уни парчалашига эса анча кам вақт сарфланишига ишонмоқдалар.

Ҳозирда пластмасса шишалар қайта ишланган тақдирда ҳам, ундан яна янги ва шаффоф елим идиш ишлаб чиқариб бўлмайди, ундан фақат кийим-кечак ёки гиламлар учун иккиламчи материаллар тайёрланади. Ушбу кашф этилган фермент ёрдамида эса пластик парчаланади ва ундан яна тоза елим идиши ишлаб чиқариш имкони яратилади. Шунда янги хомашёга эҳтиёж йўқолади.

Буюк Британиянинг Portsmouth университети олимларининг тадқиқотларига қараганда, жаҳон миқёсида ҳар бир дақиқада 1 миллион дона атрофида пластик баклашкалар сотилиб, шундан бор йўғи 14 фоизи қайта ишланади.

– Унинг аксарияти океанларнинг олис ҳудудларигача етиб борган ва денгиз ҳаётига ҳамда ундаги жониворларга жиддий таҳдид туғдирмоқда. Бундан инсоният ҳам катта зиён кўради чунки биз, денгиз маҳсулотларини истеъмол қилар эканмиз, уларда пластик зарраларнинг мавжудлиги сабабли саломатлигимизда ҳам муаммолар вужудга кела бошлайди,– дейди, профессор Жон Мак Гихан.

    Бошқа янгиликлар