АсосийDunyo

Хитой уездини тирик одамлар учун қазилган қабрлар эгаллади

'Хитой уездини тирик одамлар учун қазилган қабрлар эгаллади'ning rasmi

Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Тунчэн уездида ёш хитойликлар оммавий равишда қабрларни сотиб олмоқда, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Тунчэн уездида 80 минг нафар тирик одам келажакда дафн этилишлари учун қабрларни сотиб олган. Уларнинг орасида ҳали 10 ёшга тўлмаган болалар ҳам бор. Уездда яшовчи аҳолининг 95 фоизини 60 ёшдан ошган одамлар ташкил этади, улар билан бир қаторда ёшлар ҳам ўзлари учун қабрлар сотиб олишган.

Йўл четидаги дала бўм-бўш қабрлардан иборатдир. Баъзи бир қабртошларга эгасининг туғилган йили ва исми-шарифи ҳам ёзиб қўйилган. Уларнинг бундай йўл тутишига миллий анъана ҳам сабаб бўлган. Урф-одатларга кўра, 30 ёшгача бўлган одам ўзининг сўнгги манзилини олдиндан белгилаб олиши лозим. Мазкур удумга ҳамма ҳар хил қарайди.

Хитойнинг Weibo Chenxi ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири “ер жамоатчиликнинг мулки” эканлиги ҳақида фикр билдирди. Бошқа бир фойдаланувчи эса “одамлар ер сотиб олиб, ундан исталган мақсадда фойдаланишлари мумкинлиги” ҳақида изоҳ қолдирди.

    Бошқа янгиликлар