АсосийDunyo

Туркман ёшлари хорижга чиқарилмайди

'Туркман ёшлари хорижга чиқарилмайди'ning rasmi

Туркманистоннинг 30 ёшгача бўлган йигитларини мамлакатдан ташқарига чиқармаслик ҳақида фармойиш чиқарилди, деб хабар берди lenta.ru нашри Дашовуз вилояти миграция хизмати ва маҳаллий аҳоли беган маълумотга таянган ҳолда.

Ҳукумат вакилларининг маълумот беришича, мамлакат фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун шундай чора-тадбирлар белгиланган. Чет элга кетиш ниятида чипта олган ёшларнинг чипта пули қайтариб берилган.

“27 ёшли танишим хорижга кетиш учун чипта олган эди. Уни вилоят миграция хизмати чақиртириб, 30 ёшгача бўлган йигитларга чет элга чиқиш тақиқланганлиги ҳақида фармойиш чиқарилганлигини маълум қилди”, деб хабар берди маҳаллий аҳолига тегишли фуқаролардан бири.

    Бошқа янгиликлар