Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Туркиянинг Истамбул шаҳрида ўтказилган турнирда бош совринни қўлга киритди.
Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган турнирда Сабина россиялик Елена Рибакинани финалда 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.






