“Титаник” кемаси чўккан йили дунёга келган Англиялик Жек Рейнольдс Zip Line – пўлат симда шиддат билан тепадан пастга тушган энг кекса киши бўлди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Жек асли ногиронлар аравачасида юради. Лекин қария учун соатига 60 км. тезликда пастга тушмасликка бу баҳона бўлолмади.






