Россиялик ҳонанда Вера Брежнева Москвадаги концертида йиқилиб тушди, дея хабар қиломоқда Lenta.ru нашри.
“Близкие люди” қўшиғини куйлаётган қўшиқчи томошабинлар залига тушишга қарор қилади. Шу пайт у қоқилиб кетиб, саҳна тагига йиқилиб тушади. Қўриқчи Брежневанинг туришига ёрдамлашади. Ўзини йўқотмаган Вера эса концертни давом эттиради.






