АсосийJamiyat

Ўзбекистон Афғонистон самолётларини таъмирлаб беради

'Ўзбекистон Афғонистон самолётларини таъмирлаб беради'ning rasmi

Мамлакатимизнинг “Uzbekistan Airways Technics”(UAT) авиакорхонаси Афғонистон самолётларига техник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатади.

Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида Афғонистон транспорт вазири Муҳаммад Ҳамид Тахмаси билан бўлиб ўтган учрашувда бу борадаги келишувга эришилди. Бу ҳақида мезбон вазирлик матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

Ўзбекистон томони, шунингдек, Афғонистон авиацияси соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашга кўмаклашади.

Эслатиб ўтамиз, UAT узоқ йиллардан бери самолётларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бозорида муваффақиятли фаолият юритиб келаяпти.

Айни пайтда мазкур корхона маҳаллий ва хориж авиакомпанияларининг барча русумдаги ҳаво лайнерларига сервис хизматларини кўрсатиш учун зарур техник база ва юқори тажрибали кадрларга эга бўлиб, бу ерда йилига камида ўнта самолёт қайтадан тахт ҳолига келтирилади.

    Бошқа янгиликлар