Колумбиянинг Картахен шаҳри аҳолиси кучли электр токи урган олмахонни бир ўлимдан сақлаб қолишди, дея хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Ток урган олмахонни мопеднинг ўриндиғига ётқизишиб, юрагини аста-аста массаж қилишди. Шундан сўнг бечора жониворга жон кирди.
Ўзига келган олмахон мопеддан сакраб тушиб, “қуённи суриб қолди”.






