АсосийJamiyat

Нукусда "Ошпазлар мусобақаси" ўтказилади

'Нукусда "Ошпазлар мусобақаси" ўтказилади'ning rasmi

2018 йил 14 апрель куни Нукусда "Ошпазлар мусобақаси" ўтказилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоат овқатланиш корхоналари бирлашмаси маълум қилмоқда.

Мазкур кўрик-танловда Республикамиз умум-овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар, Нукус шаҳри ҳамда барча туманлар ҳудудидаги ресторан, кафе ва ошхона ошпазлари беллашади.

Танлов ғолиблари 1, 2 ва 3-ўринлар, шунингдек, “Энг ёш ошпаз”, “Энг яхши салат”, “Энг яхши чет ел таоми”, “Энг яхши миллий таом”, “Энг яхши намунавий ошпаз” ҳамда “Тадбирнинг фаол иштирокчиси” номинациялари орқали аниқланади.

    Бошқа янгиликлар