АсосийJamiyat

Самарқандда мудҳиш ЙТҲ оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

'Самарқандда мудҳиш ЙТҲ  оқибатида 8 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

7 апрель куни соат 17.25 ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

О.Камолов (1996 й.т.) “Кобальт” автомашинасини “Зарафшон ўнг соҳили” 4Р-48 йўлининг 43-кмда ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган С.Суннатов(1995 й.т.) бошқарувидаги “Нексия” билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Кобальт” ҳайдовчиси О.Камолов ва автомобилдаги икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳамда “Нексия” ҳайдовчиси С.Суннатов ва унинг тўрт нафар йўловчиси касалхонада вафот этган.

Шунингдек, “Кобальт” автомашинасининг яна уч нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар