Манхэттен ҳудудидаги Trump Tower осмонўпар биносида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жиддий жабрланди, дея хабар берди Сегодня нашри.
Ёнғин бинонинг 50-қаватида рўй берган.
Ушбу бино АҚШ Президенти Дональд Трампнинг бизнес маркази жойлашган. Мамлакат раҳбарининг ходимлари ёки оила аъзолари ёнғиндан талофат кўрмаган.






