Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Маданият бошқармаси ҳамкорликда Зангиота тарбия калониясида “Ёшлар тарбияси – долзарб масала” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказди. Тадбирни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши Маҳмуд Назаров кириш сўзи билан очди.
Адашиб жиноят йўлига кириб қолган ёшларни ҳар қандай жиноий ҳаракатлар Ватан манфаатларига зид экани, бу охир-оқибатда инсонни залолатга етаклаши, Ватанпарварлар нафақат жамият ва давлатнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиши, балки халқнинг фаровонлиги таъминловчи куч экани, бу орқали инсон саодатга ва улкан ютуқларга эришиши мумкин эканини англаб етишлари тушунтирилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Ш.Жумаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Д.Каримов, вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи в.б М.Давидхоновлар сўзга чиқди. Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова, Ўзбек миллий академик драма театри актёри Фарруҳ Ботиров, “Дунё бўйлаб” телеканали бошловчиси, эстрада хонандаси Қаҳрамон Ҳайдаров, вилоят Маданият бошқармасининг хонандаси Азиз Ҳусановнинг бадиий чиқишлари тарбияланувчиларга кўтаринкилик бағишлади.

Сўзга чиққанлар бугунги кунда Ўзбекистонда тарихий ўзгаришлар, таъбир жоиз бўлса, илгари мисли кўрилмаган ислоҳотлар бораётгани, бундан кўзланган мақсад – “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, деган олижаноб тамойилга асослангани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгани, Президентимизнинг ушбу ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қарори билан тасдиқланган дастур асосида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлашкаби ғоят муҳим ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга оширилгани ҳақида гапирди.
Шундан сўнг Зангиота тарбия калонияси тарбияланувчилари томонидан ёзилган Ватан ва она мавзуидаги шеърлар ўқилди, қўшиқлар ижро этилди. Тарбияланувчилар ўз чиқишларида адашиб жиноятга қўл урганликлари, бу нотўғри йўл эканини англаб етганларини, келгусида яхши касб ва ҳунар эгаллаб, ота-оналарига ва она Ватанга сидқидилдан хизмат қилишлари ҳақида гапирди ва сўз беришди.

Зангиота тарбия калониясида тарбияланувчилар учун умумий ўрта таълим мактаби ва коллеж фаолият юритган. Мазкур муассасалар фаолияти 2012 йилдан буён тўхтатиб қўйилган. Тадбир ташкилотчилари мазкур муаммога ижобий ечим топиш мақсадида юқори ташкилотларга мурожаат қилиш бўйича келишиб олдилар.







