АсосийJamiyat

Тошкентлик имом хатиб бир кунда 200 кишининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди

'Тошкентлик имом хатиб бир кунда 200 кишининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 21-март куни "Шайх Зайниддин" жомеъ масжидида 200 нафар жисмонан эшитиш ва сўзлашиш имкониятлари чекланган ватандошларимиз Ислом динини қабул қилишди. Бу ҳақда Azon.uz'га масжид маъмурияти хабар бермоқда.

"Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳар Олмазор тумани "Исломобод" жомеъ масжиди имом хатиби Жуманов Абдулҳамид домла бошчилигида эшитиш ва сўзлашиш имкониятлари чекланган 200 нафар ватандошларимиз учун "Шайх Зайниддин" жомеъ масжидида тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир давомида бир пайтлар миссионерлик ҳаракати оқибатида адашиб бошқа динларни қабул қилган бу ватандошларимизга Ислом динининг ҳақ дин эканлиги ва унда ҳамма баробарлиги тушунтирилди. Уларнинг барчаларига имон калималари ёзилган махсус маълумотномалар тарқатилди. Натижада бу 200 нафар ватандошларимизнинг кўзлари ёшга тўлган ҳолда муқаддас Ислом динини қабул қилдилар. Тадбир сўнгида ҳомийлар томонидан байрам муносабати билан таомлар берилиб, эсдалик учун ҳадялар улашилди", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар