АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик имомлар делегацияси Свердловскда бўлди

'Ўзбекистонлик имомлар делегацияси Свердловскда бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси имомларидан иборат делегация Свердловск вилоятида бўлиб, у ердаги масжид ва ахлоқ тузатиш муассасаларига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда ЎМИ Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик имомлар делегациясининг ташрифи давомида экстремизм ва диний радикализмнинг олдини олишга йўналтирилган маънавий-ахлоқий руҳдаги тадбирлар ўтказилган.

Ўзбекистон делегацияси масжидларда бўлиб, Екатеринбургдаги олий ўқув юртлари талабалари билан учрашув ташкил этишган. Свердловск вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларига борганлар. Имомлар жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган мусулмонлар билан суҳбатлашишган.

    Бошқа янгиликлар