Ҳиндистоннинг божхона хизмати ходимлари Дубайдан Мангалур шаҳрига келиб қўнган самолёт ҳожатхонасидан тўртта олтин қуймаларини топиб олишди, дея хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Олтинлар қиймати тахминан 1,22 миллион рупий (188 минг долларга яқин) миқдорида баҳоланмоқда.
Ҳозирда ушбу олтинларни олиб ўтмоқчи бўлган контрабандистлар қидирилмоқда.







