АсосийJamiyat

Тошкентдаги метрода бир аёл ўзини поезд остига ташлади

'Тошкентдаги метрода бир аёл ўзини поезд остига ташлади'ning rasmi

19 март куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳридаги метрополитеннинг «Беруний» бекатида нохуш воқеа кузатилди.

Xabar.uz» нашри берган маълумотга кўра, 30-35 ёшлардаги аёл бекатга кириб келаётган поезд остига ўзини ташлаган. Зудлик билан кўрилган чоралар натижасида аёл саломат ҳолатда қутқариб қолинган.

Аёлга воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Шифокор ва психолог етиб келгач, у аёлнинг стресс ҳолатда экани аниқланган.

Ҳозир суриштирув ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар