Франциялик 55 ёшли Ален Роберт ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз баландлиги 187 метр бўлган Tour Total осмонўпар биносига чиқди.
Ален бу ишни бажариш учун бир ярим соат вақт сарфлаган.
Ўргимчак одам номини олган Ален, шу кунга қадар дунёнинг турли давлатларидаги 150 та баланд биноларни забт этган. Дубайдаги Бурж Халифа, Париждаги Эйфил минораси ҳам шулар жумласидандир.






