Испаниялик прокурорлар мамлакат ҳукумати ва Интерполдан Каталония ҳукумати собиқ етакчиси Карлес Пучдемонни Швейцарияда ҳибсга олишни сўраб мурожаат қилди.
Пучдемон Женевага 18 март куни ташриф буюриб, Халқаро кинофестивал ва Инсон хуқуқлари бўйича форумда қатнашиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ у Каталония етакчиси бўлишдан бош тортган эди.






