АсосийDunyo

Словакияда журналистнинг ўлими сабаб мамлакат сиёсий инқирозга учради

'Словакияда журналистнинг ўлими сабаб мамлакат сиёсий инқирозга учради 'ning rasmi

Словакияда журналист Яна Куциак ва унинг дугонаси ўлдирилиши ортидан мамлакат сиёсий инқироз ичида қолди. Журналист ҳукумат сиёсий доираларининг Италиянинг жиноий гуруҳи билан алоқадорлигини ўрганаётган эди.

Хусусан, у ўз мақолаларида мамлакат Бош вазири Роберт Фицони эгаллаб турган хизмат ваколатига номуносиб кимсалар билан алоқа қилётганликда айблаганди. Журналист ўлими ортидан мамлакат фуқаролари Бош вазир Фицо ва унинг ҳукумати истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишлари ўтказаётган эди.

Мазкур ҳолат ортидан бош вазир мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган тўполоннинг олдини олиш мақсадида истеъфога чиқишини маълум қилганди. Унинг бу ҳақдаги аризасини Словакия Президенти Андрей Киска маъқуллади ва янги ҳукуматни шакллантиришни социал-демократ Петер Пеллегринга юклатди. Бундан сал аввалроқ Куциак мақолаларида номлари тилга олинган Бош вазирнинг икки ёрдамчиси ҳам эгаллаб турган лавозимидан четлатилган эди.

Шунингдек, мамлакат ОАВ устидан назорат олиб борувчи маданият вазири ҳам ишдан кетганди. Словакия Президенти Киска ҳукуматни қайта шакллантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли тозалаш ишлари ижтимоий ва сиёсий инқирознинг олдини олишга ёрдам беришига умид қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар