Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида назоратсиз қолдирилган болакай гугурт ўйнаб, бешикни ёқиб юборди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
"14 март куни соат 14.30ларда Аччиғи МФЙ Қатағон маҳалласида яшовчи, 2015 йилда туғилган Ж.Илҳомов уйида назоратсиз қолиши оқибатида гугурт ўйнаб, бешикни ёқиб юборган", - дейилган хабарда.
Ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Ёнғин оқибатида бешик ва кўрпача қисман ёниб зарар кўрган ҳамда бешикда ётган чақалоқ З.Илхомова куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.






