АсосийJamiyat

Фарғонада дори нархини белгилаш тартибини бузган дорихона ёпилди

'Фарғонада дори нархини белгилаш тартибини бузган дорихона ёпилди 'ning rasmi

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғонадаги лицензияси тугатилган дорихонага оид маълумотларни эълон қилди.

Вазирлик сайтида маълум қилинишича, дорихонада дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантириш тартиби қўпол бузилганлиги аниқланган.

солиқ тўловчининг идентификация рақамиидентификационный номер налогоплательщикақонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги аниқланган дорихона, дорихона филиалининг тўлиқ манзилиқонун ҳужжатлари талабларини бузган, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартибини қўпол бузган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исмиқонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган суднинг номи, қарор қабул қилинган сана ва рўйхат рақамимаълумотларни лицензияловчи орган реестрига киритилган сана
"SHER FARM MED" ХК дорихона филиали300683044Фарғона вилояти, Фарғона шахар, Аэропорт кўчаси, 2-А уйНабиев Умиджон Абдуқодир ўғлиАндижон вилояти иқтисодий суди, 9 август 2017 йил, 15-1705/512718 октябр 2017 йил


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти қарори асосида тиббиётда кенг қўлланиладиган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар жорий этилган бўлиб, юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби қўпол бузилгани учун лицензияни бекор қилиш кўзда тутилган.

Нархлар даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича Республика комиссияси томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида ўрнатилган тартибда ҳар чоракда белгиланади.

    Бошқа янгиликлар