АсосийDunyo

Хитойнинг чўян заводида газ чиқиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

'Хитойнинг чўян заводида газ чиқиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Хитойнинг жанубий қисмида жойлашган Гуандун провинциясидаги чўян заводида рўй берган авария туфайли ис газидан 10 киши заҳарланди, 8 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Воқеа 5 февраль куни рўй берди. Цюйцзян туманида жойлашган чўян заводида номаълум сабабларга кўра, газ қувурида авария рўй берди.

Ўша пайтда заводда бўлган 18 киши кучли заҳарлаганлиги туфайли зудлик билан касалхонага етказилди. Бироқ уларнинг 8 нафари ҳалок бўлди. Қолган 10 кишининг ҳаёти хавф остида эмас.

Ҳодиса юз берган жойга ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари, қутқарувчилар ва туман маъмурияти раҳбари етиб келди. Айни пайтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар