Бирлашган Араб Амирликларида куни дунёдаги энг узун зиплайн – гравитация таъсирида пастга тушиш имкониятини берувчи пўлат канатдан ишланган аттракцион фойдаланишга топширилди. Энди ўткир ҳиссиётларни ёқтирувчилар ажойиб тоғли манзараларни соатига 150 км тезликда томоша қилишлари мумкин.

Йўлнинг узунлиги 2831 метр 88 сантиметр. Ушбу рекордни Гиннес китоби ҳам қайд этди. Старт майдони денгиз сатхидан 1680 метр баландликда жойлашган. Финишда эса спортчиларни шишадан ишланган платформа кутиб туради.

Зиплайн Джебель Джаис тоғининг тепасида жойлашган. Маҳаллий ҳукумат ушбу аттракцион кўпроқ туристларни жалб қилишига ишонади.







