АсосийDunyo

Хитойлик тадбиркор ишчиларнинг маошини ғишт билан тўлади

'Хитойлик тадбиркор ишчиларнинг маошини ғишт билан тўлади'ning rasmi

Хитойнинг Цзянси провинциясидаги Наньчан шаҳрида ғишт заводи эгаси ишчиларнинг иш ҳақини ғишт билан тўлади. Бу ҳақда lenta.ru хабар берди.

Завод эгаси 30 ишчи-муҳожирнинг 900 минг юань иш ҳақини бермай келган. Тадбиркор билан музокаралар натижа бермагач ишчилар маҳаллий маъмуриятга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Шундан сўнг тадбиркор қарзларини тўлаган, лекин пул ўрнига ишчиларга ғишт тарқатган.

Завод эгасининг иш ҳақини нега кечиктиргани ва ишчилар маошининг бу тарзда тўланганидан рози ё норози эканлиги маълум қилинмаган.

    Бошқа янгиликлар